poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Экология

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТ ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

 

  Экологик вазият – атроф-муҳитнинг маҳаллий ёки минтақавий ёмонлашувидир, масалан, сувларнинг ифлосланиши, тупроқ деградатсияси ва ҳоказолар бўлиб, уларга асоссиз ва хавфли деб қаралади. «Экологик  вазият» атамаси табиий эмас, балки антропоген жараён деб қаралади.

  Минтақавий  экологик  вазиятлар вужудга келишининг ўткирлик даражаси табиий шароит кўрсаткичлари ўзгарганлиги билан аниқланади, қайсики: а) санитар-гигиеник шароитга таъсир этади; б) табиий ресурсларнинг йўқолишига олиб келади; в) табиий ландшафтларни бузади ва кўринишини ўзгартиради.

 Экологик вазиятлар барча ареаларнинг жиддийлик даражаси бўйича иккита тоифага бўлинади: кескин ва жуда кескин.

  Жуда мураккаб  экологик  вазият табиий муҳит шароитининг ҳолати аҳоли ҳаёти шароитига тўғридан-тўғри таҳлика сола бошлаган жойда вужудга келади. Оқибатда  экологик  муаммолар мушкул, инқирозли ёки фожиали кескинлик даражасигача етади. Фавқулодда  экологик  вазият ва  экологик фалокат минтақалари ташкил топади.

  1991 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда ўтказилган табиат муҳофазаси фаолияти натижасида Ўзбекистонда  экологик  вазият анча барқарорлашди, айрим минтақаларда эса, яхшиланди. Атмосферага чиқарилган ифлословчи моддалар чиқиндиси 1991 йилдаги 3,81 млн т. дан 2001 йилга келиб 2,25 млн т. га, яъни 39,6 % га қисқарди.

  Очиқ сув ҳавзаларига чиқарилган ифлословчи саноат оқавалари 1991 йилдаги 327,3 млн куб.м. дан 2001 йилга келиб 168,6 млн куб.м. га ёки 13,8 % га камайди.

  Қишлоқ хўжалик экинлари майдонларидаги  тупроқлар хлорорганик пецитсидлар билан ифлосланишининг ўртача даражаси ҳам камайиб, 1,0 - 3,08 руҳсат этилган меъёр  (РЕМ) дан ошмайдиган ҳолатгача тушди.

  Орол денгизи майдони ва ҳажмининг қисқариши ҳудудда иссиқлик сиғимини ўзгартирди, бу эса атмосферанинг аномол ҳаракатига сабаб бўлди. Буни Марказий Осиё минтақасидаги иқлим ўзгаришлари кузатилаётгани билан изоҳлаш мумкин.

  Республиканинг айрим ҳудудларида (Фарғона водийси, Тошкент вилояти) кимё саноати, машинасозлик ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари жадал ривожланиши ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Оқибатда табиий мажмуаларнинг айрим жойларда қисман, баъзи ерларда эса тўлиқ деградациясига содир бўлмоқда.

  Қишлоқ хўжалиги ҳам ер усти сувлари ифлосланишида муҳим манбалигича қолмоқда. Экин майдонларидан туз, минерал ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситалари суғорма ва коллектор-дренаж сувлари орқали чиқиб кетиши ҳам етарли хавф туғдирмоқда.

  Сув ресурсларини ифлословчи навбатдаги манба чорвачилик мажмуаларидир. кўплаб чорвачилик объектларида сувни муҳофазалаш ҳолати жуда қониқарсизлигидан  чорвачилик мажмуалари чиқиндилари тўғридан-тўғри очиқ сув ҳавзаларни ифлосламоқда.

  Сув ресурслари ҳаддан ташқари ифлосланганлиги, табиатдан фойдаланишга экценсив ёндашув оқибатида унинг йўқолиши Орол денгизи минтақасидаги экологик инқирознинг бирдан-бир бош сабабчисидир. Шу туфайли Орол денгизини тиклаш ўта муаммолигича қолмоқда.

  Шундай қилиб, бу борадаги аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирлар бошида ўтиш даврида хўжалик юритишнинг ҳар томонлама ўзини оқлаган усулларига ва табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни жорий этишга тезроқ ўтиш туради.

 

 


Печать Ўқилди: 23731




Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 396
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар