poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Чилонзор тумани

    Чилонзор туман ҳокимияти (Бунёдкор шоҳкўчаси 50) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил 4 январда ташкил қилинган. Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари билан чегарадош. Шим.да Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жан.-ғарбда Ўрта Осиё т.й бўйлаб Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майд. 2994 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,334 минг гектар. Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258 та, асосийлари - Бунёдкор шоҳкўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик ҳалқа йўли, Лутфий, Қатортол. ҳудудда Чилонзор Е, М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49 та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъни, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва б. каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172 қўшма, кичик ва хусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг и.ч. комбинати, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари з-длари, чой ф-каси, тўқимачилик корхоналари, «Ўзбек-қоғозтаъминот» ва б. ишлаб турибди; лойиҳалаш ин-тлари, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт ун-ти, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Тумандаги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4 академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120 дан зиёд умумий овқатланиш корхонаси, 338 маиший хизмат кўрсатиш шохоб-часи, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» саройи, 2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт мажмуаси, Чилонзор стадиони, 35 спорт зали, 200 га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Чилонзор туманида Миср ва Озарбайжон давлатлари элчихоналари, 4 миллий м-з жойлашган. Тумандаги баъзи жойлар Т. тарихи б-н боғлиқ. Чилонзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5-8-а.лар, 10-11-а.лар), Абулқосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби респ. аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.

 

 Чилонзор тумани ҳокими 

 Хидоятов Даврон Абдулпаттахович

 Манзил: 100135, Чилонзор туман, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 50.

 Ишонч телефон  (+9989 71) 276-90-90

 e-mail  chilonzor@tashkent.uz

 

 

 30,0 КБ (30 720 байт)


Печать Ўқилди: 41787




Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 501
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар