poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Учтепа тумани

    Учтепа тумани ҳокимияти (Фарҳод кўч 21) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (6.05.2005 й. 6 майгача Акмал Икромов). 1977 й. 15 сентябрда Чилонзор ва Октябрь (ҳоз. Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Жан. ва жан.-шарқдан Заргарлик ва Гулистон кўч. б-н бошланиб, ғарб ва шим.-ғарбда Т. автомобиль ҳалқа йўли орқали Қоракамиш каналига туташади. Майд. 2400 гектар, жумладан, кўкаламзор ерлари - 486 гектар. Аҳолиси 237,6 минг киши (2009). Кўчалар сони 481 та. Асосий кўчалари: Лутфий, Маннон Уйғур, Фарҳод, Истирохат, Фозилтепа, Назарбек, Бешқайрағоч ва Кичик ҳалқа йўли. Туманда 53 та маҳалла ва Чилонзор 9а, 11-15,21-26 мавзелари мавжуд. Туман ҳудудидан Бўзсув ва Қорақамиш каналлари оқиб ўтади. Туманда 2650 та корхона ва ташкилот, 2208 та кичик корхона ва микрофирма, 97 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Заргарлик з-ди, нон-қандолатчилик, сут к-тлари, «Момиқ текстиль», «ВБД-Тошкент» хорижий корхоналари, «Фонон», «Тоштатра-сервис», «Осиё-Фуд» корхоналари, тикувчилик бирлашмаси, «Электрошчит», «Шайхонтоҳур-текстиль» қўшма корхоналари, «Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш» корхонаси, 14 транспорт корхонаси ва қурилиш ташкилотлари мавжуд. Туманда Жаҳон тиллари ун-ти, Давлат солиқ академияси, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 6 касб-ҳунар коллежи, 32 умумий таълим мактаби, 2 спорт мактаби, 2 ўқувчилар ижодиёт маркази, 50 болалар боғчаси ва яслиси, 3 спорт мажмуаси («Қўрғонтепа», «Журжоний», «Учтепа»), 5 оилавий ва стоматология поликлиникаси, кўп тармоқли поликлиника, 4 касалхона ва диспансер бор. Туман аҳолисига 2570 дан зиёд савдо, 113 умумий овқатланиш, 431 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 98 дорихона хизмат кўрсатади. 2 маданият уйи, 2 теннис корти, 10 сузиш ҳавзаси, 58 спорт зали, 183 спорт майдончаси, «Ватан» кинотеатри, «Боғишамол» маданият ва истирохат боғи,Фарҳод деҳқон бозори бор. Туманда қурилиш ишлари 1966 й.дан бошланган. Т.ни реконструкция қилиш ва ривожлантириш Бош планига мувофиқ туманда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда; 270-,272-АТС, стоматология поликлиникаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Карвон бозори», «Ўрикзор», «Гулистон» турар жой мавзелари, болалар боғчалари, мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилди. Фарҳод ва Маннон Уйғур кўч. кенгайтирилди. У.т.да республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардан Чўпонота мажмуаси (17-а.), Фозилтепа (5-10-а.лар) археология ёдгорлиги, маҳаллий маданий мерос объектидан Саидваққос масжиди ва б. сақланган. 

 

Учтепа тумани ҳокими

Атамухамедов Шухрат Махамадназимович

 Манзил: 100128, Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 21 

 Ишонч телефон  (+9989 71) 274-01-54

 e-mail: uchtepa@tashkent.uzҲуқуқий мақоми

 

 30,0 КБ (30 720 байт)

 

Печать Ўқилди: 45631




“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 311
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар