poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳар ҳокими

 

 

Усманов Рахманбек Джахангирович

Манзил: Миробод тумани,  Амир Темур шоҳ кўчаси, 6 уй

Телефон: 233-90-69

Факс: 233-65-88

E-mail: ra.usmonov@umail.uz

 

Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оғзаки мурожаатлари бўйича қабул қилиш кунлари

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 17:00 гача

Асос: Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил, 4 ноябрдаги 997 сонли қарори.

 

Тошкент шаҳар ҳокими

 

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимлик ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Ўз ваколати доирасида Тошкент шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Тошкент шаҳар ҳокими лавозимлар номенклатурасида белгиланган тартибга асосан раҳбарларни лавозимга тайинлайди ва озод этади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши олдида (бир йилда камида икки марта) ҳисобот беради.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари фаолиятларини мувофиқлаштиради ва йўналтиради.

Республика давлат органлари билан муносабатларда шаҳар ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, Тошкент шаҳар фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир тақдимномаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади.

Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Тошкент шаҳрида ёшлар сиёсати ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда мутасадди бўлган ташкилотлар ишини мувофиқлаштиради. Бу борада уларга раҳбарлик қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида, ҳудудий бошқарув ва маҳаллий ҳокимият органларида ижро интизоми мустаҳкамланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палаталаси ва Сенатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида ва халқаро муносабатлар соҳасида Тошкент шаҳридан вакиллик қилади.

 

 

(34 Кб)

 

 

 

 

 

 

 

 


Печать 11 Апрель 2014 Ўқилди: 84662




Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистонга келади
Мақсад – ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилиш
Сайтда фойдаланувчилар сони: 219
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар