poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш

 

Алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш хизмати регламенти

 

 Ариза

                                                                                                        

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади.

  Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;

  Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  шаҳарларда - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
  Юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо сексияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади;
  Давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилади;
  Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.
  Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
  Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади.
  Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).
  Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Тақдим этиладиган ариза шакллари:

 16.01.2015 й.

 

 

Хизматдан фойдаланиш тартиби

 

 

1-Қадам

Ариза формасининг электрон нусхасини юклаб олинг ва принтер Қурилмаси ёрдамида қоғозда чоп этинг.

 

2-Қадам

Ариза шаклини тўлдиринг, имзо ва муҳр қўйинг.

 

3-Қадам

Аризани сканер қурилмасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказинг. Шунингдек хизматни кўрсатиш учун керакли бошқа ҳужжаларни ҳам сканер қурилмасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказинг.

 

4-Қадам

Электрон шаклга ўтказилган ариза ва ҳужжатларни шахсий электрон почтангиздан фойдаланган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг электрон почта манзилига жўнатинг:

 

Туман ҳокимиятлари                            е-mail

 

Бектемир тумани                           bektemir@tashkent.uz

МирзоУлуғбек тумани                    m.ulugbek@tashkent.uz

Миробод тумани                            mirobod@tashkent.uz

Олмазор тумани                            olmazor@tashkent.uz

Сергели тумани                             sergeli@tashkent.uz

Учтепа тумани                               uchtepa@tashkent.uz

Яшнобод тумани                            yashnobod@tashkent.uz

Чилонзор тумани                           chilonzor@tashkent.uz

Шайхонтоҳур тумани                     shayxontohur@tashkent.uz

Юнусобод тумани                          yunusobod@tashkent.uz

Яккасарой тумани                          yakkasaroy@tashkent.uz

 

Постоянная ссылка

Размер: 55KB

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори “умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Алкаголли маҳсулотларини чакана савдо учун рухсат гувоҳномасини

расмийлаштирилган чакана савдо корхоналарининг реестри.

 

Алкаголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

расмийлаштирган умумий овқатлантириш корхоналарининг реестри.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Алкоголли маҳсулотлар савдолари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш”  интерактив давлат хизматини жорий этиш талаблари


Печать 02 Сентябрь 2014 Ўқилди: 17142




Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Халқ қабулхоналари хизматингизда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 405
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар