poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳаж сафарига бориш учун рўйҳатга олиш ва расмийлаштириш тартиби ҳамда вазифалар

   

  

Хаж ва Умра зиёратига  боришни ташкил етиш  тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш,

уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш интерактив ахборот тизими  

хизмати регламенти (PDF 118 Кб)

 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА

ҲАЖ САФАРИГА БОРИШ УЧУН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ

  ТАРТИБИ ҲАМДА ВАЗИФАЛАР

                                                                        

 
Ҳаж сафарига бориш учун навбат рўйхатига кириш бўйича фуқаролар доимий турар жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат этиши лозим.
 
Маҳалла фуқаролар йиғинларига фуқароларни Ҳаж сафарига бориш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олишда қуйидаги вазифалар юклатилган:
-      фуқаро Ҳаж сафарига бориш учун ариза билан маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат этиш ва унга 2 та (3,5 х 4,5 ҳажмда) фотосурат, паспорт нусхасини илова қилиш;
-      маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ҳаж комиссияси фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш;
-      йил давомида Ҳаж сафарига бориш бўйича мурожаат этган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тикилган, рақамланган, муҳрланган, имзоланган дафтарга тартиб асосида рўйхатга олиш, унда рўйхатга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ҳамда доимий истиқомат қиладиган манзилига кўра олиш;
-      маҳалла фуқаролар йиғини томонидан махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардан кетма-кетликда туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашига берилган квотага асосан тавсия қилиш.
 
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳаж сафарига бориш учун тавсия этишда қуйидагиларни амалга оширади:
-      белгиланган квотага ва махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардаги навбатга риоя этиш;
-      рўйхатга Ҳаж сафарига бормаган ҳамда 40 ёшдан ошган фуқароларни тавсия этиш;
-      тавсия этилаётган фуқаронинг саломатлиги бўйича оилавий поликлиника ва тиббиёт муассасаларининг хулосаларини олиш;
-      тавсия этишда маҳалла фуқаролар йиғинида аризачилар иштирокида муҳокама қилиш;
-      аёлларни тавсия этишда маҳрам масаласига эътибор бериш;
(Изоҳ: 46 ёшгача бўлган аёл киши учун маҳрам қоида тариқасида отаси, акаси, укаси, турмуш ўртоғи, ўғли бўлиши мумкин ҳамда Саудия Арибистони Подшоҳлигининг талабига асосан 46 ёшдан ошган аёлдан маҳрам талаб этилмайди).
-      тавсия этилган фуқаронинг тегишли ҳужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш.
 
 
Туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг вазифалари:
-      маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Ҳаж комиссияси ишини мувофиқлаштириш, услубий ёрдам бериш ва адолат мезонлари бузилмаслигини назорат қилиш;
-      Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик Кенгаши томонидан берилган квотани маҳаллаларга тақсимлаш;
-      маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ҳаж комиссияси томонидан белгиланган квотага асосан тавсия этилган фуқароларнинг ҳужжатларни олиш ва умумлаштириш;
-      тавсия этилган фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш;
-      Ҳаж сафарига бориш учун фуқаролар рўйхати ва уларнинг ҳужжатларини сўралган муддатда Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш;
-      фуқароларнинг Ҳаж сафарига бориш бўйича тавсия қилиш билан боғлиқ масаласига доир ариза, таклиф ва шикоятларини кўриб чиқиб, жавоб бериш.
 
Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг вазифалари:
-      Туман Ҳаж жамоатчилик кенгашлари ишини мувофиқлаштириш, услубий ёрдам бериш ва адолат мезонлари бузилмаслигини назорат қилиш;
-      Республика Ҳаж Жамоатчилик кенгаши томонидан Тошкент шаҳрига ажратилган квотадан келиб чиқиб, белгилаган йилда Ҳаж сафарига фуқароларни юбориш учун туманлар кесимида квота ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиш;
-      белгиланган йил учун туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашидан рўйхат ва ҳужжатларни олиш ҳамда уларни ўрнатилган тартибда белгиланган муддатда Республика Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш;
-      Ҳаж масаласига оид фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш;
-      Ҳаж сафарига бориб келган фуқароларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш.
 
Тавсия этиш жараёнида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:
- навбатдаги фуқаролар билан Ҳаж сафарига бориши ва унга қўйиладиган талаблар бўйича суҳбат уюштириш;
- 46 ёшгача бўлган аёлларнинг маҳрами мавжудлигига эътибор қаратиш;
- фуқаронинг паспорти белгиланган талабга жавоб бериши, чиқиш визаси мавжудлиги ва муддатини кўриб чиқиш;
- фуқаро Саудия Арибистони Подшоҳлигига бориб келиш ва белгиланган амалларни бажариш учун саломатлиги тўғри келиши бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш ва хулоса олиш;
- юқоридаги вазифалар бажарилгандан сўнг, фуқародан Ҳаж сафарига бориш учун белгиланган пул тўловини қабул қилиш; (Изоҳ: Тўловни ўрнатилган муддатда амалга оширмаган фуқаро рўйхатдан чиқарилади).
- Республика Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг талаблари асосида Ҳаж сафарига бориш учун тўловни амалга оширган фуқароларнинг ҳужжатларини тайёрлаш ва тақдим этиш.
 
Тошкент шаҳридаги Ҳаж сафари билан боғлиқ тайёргарлик ишлари Юнусобод тумани, Бодомзор даҳасидаги Мирза Юсуф номли жоме масжидида фаолият олиб борадиган ишчи гуруҳ томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.
 
Ҳаж сафарига бориш юзасидан мурожаат этаётган фуқарога рўйхатга киритиш, тавсия этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва Ҳаж билан боғлиқ бошқа масалалар учун бирон иш юклаш ёки маблағ талаб қилиш қатъиян ман этилади. Бундай ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2390553 телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.
 
 
ТУМАН ХОКИМЛИКЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН ПОЧТА МАНЗИЛИ
 
Бектемир тумани               bektemir@tashkent.uz

               МирзоУлуғбек тумани       m.ulugbek@tashkent.uz

            Миробод тумани               mirobod@tashkent.uz

            Олмазор тумани                olmazor@tashkent.uz

            Сергели тумани                 sergeli@tashkent.uz

              Учтепа тумани                   uchtepa@tashkent.uz

                Яшнобод тумани               yashobod@tashkent.uz

              Чилонзор тумани              chilonzor@tashkent.uz

                     Шайхонтоҳур тумани        shayxontohur@tashkent.uz

                 Юнусобод тумани             yunusobod@tashkent.uz

                   Яккасарой тумани             yakkasaroy@tashkent.uz 
 
 
 
 
 
Доимий хавола
 

Размер: 112KB


Печать 16 Июнь 2017 Ўқилди: 191




Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси
Қизлар тарбияси – муҳим масала
Сайтда фойдаланувчилар сони: 210
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар