poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Гуруҳ Ва Котибиятлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Гуруҳ ва котибиятлар

 

Шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти 

Қосимов Баҳодир Валижонович

b.qosimov@umail.uz

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 6.

телефон: 239-04-20

вазифаси:

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибиятининг мудири бевосита шаҳар ҳокимининг ўринбосарига бўйсинади. Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади ва котибиятга юкланган вазифаларни бажариш учун шахсан жавоб беради. Мажмуа фаолиятини ташкилий, ахборот, маъмурий хўжалик жиҳатидан таъминлашни амалга оширади, шунингдек тегишли хизмат интизоми такомиллашувини таъминлайди. Мажмуа фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокими қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назорат қилади.
Умумий бўлимдан мажмуага келиб тушган барча корресподенциялар (шу жумладан, электрон шаклдаги), хатлар ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади ва мажмуа раҳбарига киритади. Мажмуа раҳбарининг топшириқларини, хат ва бошқа ҳужжатларни тегишли ижрочиларга етказилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради.
Умумий бўлим талабига биноан мажмуага келиб тушган барча корреспонденциялар (шу жумладан, электрон шаклдаги), хатлар ва бошқа ҳужжатлар ижроси юзасидан маълумот тақдим этади. Котибиятда иш ҳужжатларининг йиғма жилд номенклатураларини яратади ва белгиланган тартибда юритилишини назорат қилади. Мажмуага тааллуқли доимий комиссиялар ҳамда ҳоким ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил қилади. Жамоат ва диний ташкилотлар ишини назорат қилувчи ва улар фаолиятига рухсат берувчи ҳамда ижроия тизим муассасалари ишини мувофиқлаштиради. Антиконституцион ва диний экстремистик ҳаракатларни олдини олиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалаларида шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, туман ҳокимликлари, ҳуқуқ тартибот ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этади. Пойтахт сиёсий-ижтимоий ҳаётини беқарорлаштиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш борасида юқоридаги мутасаддилар билан ҳамкорликда чоралар кўради. Ўзбекистондаги диний конфессияларнинг Республика бошқарув органлари билан ҳамкорликда улар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси ва шаҳар ҳокими қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўла ва узлуксиз риоя этилишини таъминлайди. Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг шаҳар бўлимлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни уюштиради ва назорат қилади. Тошкент шаҳридаги диний ташкилотлар ҳамда диний ўқув муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш чораларини кўради. Мажмуа фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокими қарорлари ва фармойишларини ижроси юзасидан назорат қилишни ташкил қилади. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари мажмуаси фаолиятининг ички тартиби масалаларини мувофиқлаштиради; Мажмуа фаолиятига оид қарор, фармойиш лойиҳалар ва кўрсатмалар тайёрланишини таъминлайди. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг турли тадбирлардаги вакиллик манфаатларини амалга оширади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқа ишлари бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширилишини таъминлайди. Ҳоким ўринбосари топшириғига биноан, мажмуа фаолиятига доир ахборот ҳужжатлари ва маълумотлар тайёрлайди. Мажмуа фаолиятига таалуқли масалалардаги меъёрий ҳужжатларнинг туман ҳокимликлари томонидан ижро этилиши юзасидан назорат ўрнатади. Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасида тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ иш юритишни аниқ ташкил қилади. Келган директив ва норматив ҳужжатларни, хатларни, шу ҳисобда фуқароларнинг хат ва аризаларини кўриб чиқиб, ҳисобга олади, уларни ижрочиларга етказиш ва назорат этишни йўлга солади, барча чиқув ҳужжатларни рўйхатга олади ва уни жўнатади. Раҳбарни хат, ариза, шикоят ва юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларни ҳолати ва бажарилиши ҳақида хабардор қилади. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг шахсий қабулини ташкил этади. Ҳар ойда тушган хатлар ижросининг аҳволини таҳлил қилади. Фуқароларнинг ариза, мурожаат, шикоятларини жойларда ўрганиш бўйича текширишни ташкил этади. Раҳбарга мурожаат қилган фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабулини ва ёзма мурожаатларини аниқ ҳисобга олади. Келаётган ва чиқиб кетаётган ҳужжатларни расмийлаштиришни олиб боради. Ижроси тугалланган ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва сақлашни амалга оширади ҳамда ҳужжатларни расмий тартибда шаҳар ҳокимлиги архив бўлимига топширади.
 
Шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибияти

Расулова Малика Атхамовна

ma.rasulova@umail.uz

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 6.

телефон: 239-05-79

вазифаси: 

Шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибияти
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси хужжатларининг, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорларининг, Тошкент шаҳар ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросини ташкил этишга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради. Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ҳамда оила, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларига раҳбарлик қилади. Оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этади. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришда фаоллик кўрсатади. Маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.
Хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади. Маҳалла фуқаролар йиғининг диний-маърифат, маънавий ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилари ишини такомиллаштиришда иштирок этади. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш билан шуғулланади. Мажмуа тасарруфидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади. Заҳирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади. Раҳбарлик қилаётган тармоққа доир қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларни Ахборот-таҳлил гуруҳи билан ҳамкорликда тайёрланишини таъминлайди. Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза этиш ишларида ва Республика хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида Тошкент шаҳар ҳокимлигидан вакиллик қилади.
Қуйидагиларга раҳбарлик қилади:
Ҳоким ўринбосари котибиятига;
Шаҳар хотин-қизлар қўмитасига;
Туман хотин-қизлар қўмиталарига.
Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни уюштиради:
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар таянч пункти билан;
«Наврўз» хайрия жамғармаси шаҳар бўлими билан;
Шаҳар «Қизил ярим ой» жамияти билан;
Тошкент шаҳар «Оила» маркази билан;
Шаҳар «Тадбиркор аёллар» уюшмасининг шаҳар бўлими билан;
SOS – «Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси билан.
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг;
Тошкент шаҳрида никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссиясининг;
Тошкент шаҳрида тиббий-ижтимоий патронаж бўйича давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг.
Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида ишловчи 11 та йўналишдаги хотин-қизлар уюшмаларининг;
Шаҳар “Раҳбар аёллар” клубининг;
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони ижроси бўйича шаҳар комиссиясининг;
Соғлом авлод, аёллар ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича шаҳар ҳудудий комиссиясининг.

Шаҳар ҳокимининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия  масъул котиби

Юсупов Абдухай Риҳсибоевич

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 6.

телефон: 239-04-54

вазифаси: 


Комиссиянинг масъул котиби кундалик ишларни режалаштиради ва тегишли Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда комиссия қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Комиссия таркибига кирувчи халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, ички ишлар, меҳнат органлари, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, мудофаага кўмаклашиш жамияти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва бошқа муассасаларнинг вакиллари иш фаолиятини мувофиқлаштиради.
Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият учун зарарли ҳатти-ҳаракатлар қилишларига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларин кўради.
Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олши, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Туман ҳокимликлари ҳузурларидаги комиссиялар фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилади, йўналтиради ва мувофиқлаштиради, уларга услубий ёрдам кўрсатади, уларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштиради ва оммалаштиради.
Ижро учун топширилган юқори ташкилотлар ҳужжатлари, шаҳар ҳокими қарор, фармойиш ва топшириқлари, фуқароларнинг хат ва аризаларини белгиланган тартибда ижросини таъминлайди.
1  2  

 



Печать 18 Июнь 2015 Ўқилди: 1778


Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси
Қизлар тарбияси – муҳим масала
Сайтда фойдаланувчилар сони: 148
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар