poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Бектемир Туманида Аҳолини Тиббий Кўрикдан Ўтказиш Тадбири Ўтказилмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Бектемир туманида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири ўтказилмоқда

Бектемир туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги туман бошқармаси ходимлари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири ўтказилмоқда. № 290-умумтаълим мактабида ташкил этилган бугунги тадбирда Ҳ.Бойқаро, Абай ва “Чашма” маҳаллаларидан 680 нафарга яқин киши тиббий профилактика кўригидан ўтказилди. Уларнинг 235 нафари аёллар, 180 нафари болалар. Кўрик натижаларига кўра, беморлиги аниқланган фуқаролар тегишлича, амбулатор ёки стационар даволанишга юборилади.

  


Бектемир туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари эса ушбу кўрик давомида жамоат тартибини сақлаш, ҳомиладор, ёш болали аёллар ва ногиронларга кўмаклашиш ва уларнинг навбатсиз кўрикдан ўтиш ишларини назоратга олдилар. Якка ўзи ҳаракатланишга қийналадиган фуқароларни мактабга олиб келиш ва уйга элтиб қўйиш йўлга қўйилди.

   

Яккасарой туманида эса ИИО ФМБ ва унинг бўлимлари томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудларни ободонлаштириш, жумладан, кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, ноқонуний қурилма ва иншоотлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шу ерда яшовчиларнинг талаб ва истакларига кўра болалар майдончалари ва шийпонларни қуриш ҳам режалаштирилмоқда.

Белариқ маҳалласида иккита тўрт қаватли уйнинг таъмир ишлари аллақачон якунланди. Олдинда яна иккита кўп қаватли уйлар бор.

Ракат боши ва Тепа маҳаллалари аҳли ҳам бугунги ўзгаришлардан мамнун. Туман ҳокимлиги ва МФЙ ҳамкорлигида бу ерда ҳам кўп қаватли уйлар таъмирдан чиқарилмоқда. Айрим кўмакка муҳтож оилаларнинг хонадонлари эса ҳашар йўли билан жорий ва капитал таъмирлаб бериляпти. Ракат боши маҳалласи Баҳодир кўчасида яшовчи Мусаева Дилрабо ва Шукуров Абдувафолар ҳамда Тепа маҳалласидаги Маҳмудов Музаффар ва Қурбонова Ҳабибалар хонадони шулар жумласидан.

Ички ишлар ходимлари учун эса уйлари обод бўлаётган кишиларнинг кўзларидаги қувонч, лабларидаги табассумнинг ўзи кифоя. Яхши ниятлар тўла дуолар уларни эзгу ишларга яна ундайверади.

https://iibb.uz/uz/news/toshkent-shahar-iibb-bugungi-kunimiz-unumli-kechdi

07.07.2018



Печать 07 Июль 2018 Ўқилди: 366


“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 291
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар