poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Уч Авлод Вакилларини Бир Жойга Жамлаган Маскан
Фотогалерея
Видеогалерея
Уч авлод вакилларини бир жойга жамлаган маскан

 

Инсон манфаатлари ва турмуш фаровонлигини таъминлаш – бу мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя ва халқимизнинг ҳаёт кечириш даражаси ва сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлидаги қатор ишларимизнинг амалдаги исботидир.

Маълумки, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жамғарманинг шаҳар бошқармаси томонидан сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.Жумладан, кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллиги, шаҳримизда ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз деб биламиз.

 

  

 

Хусусан, “Маҳалла” институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Хотин қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида барча қулайликларни ўз ичига олган мажмуавий “Нуронийлар”, “Маҳалла”, “Оила” ҳамда “Ёшлар” марказлари биноси тўлалигича қуриб фойдаланишга топширилди.

 

  

 

Шу ўринда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида “Chilonzor coworking” маркази учун жой ажратилиб, замон талаблари даражасидаги меъбил жиҳозлар ва компьютер техникалари жамланмаси билан таъминланиб, интернет тармоғига улангани юқоридаги фикримизнинг яққол исботидир.

 

  

 

Бу борада қилинаётган ишлар пойтахтимизда биринчилардан бўлиб уч авлод вакилларини бир жойда жамлаш, келажакда жамоатчилик назоратини тўлақонли ўрнатиш, давлат идораларини ҳалқ билан боғловчи асосий кўприк вазифасини бажаришига хизмат қилади. Қолаверса жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантирибгина қолмай миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашга хизмат қилади. Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига, уларнинг бандлигини таъминлашга, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишга, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини муаммоларини ҳал этилишида ва кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашда ушбу мажмуа муҳим ўринни эгаллайди.

 

  

 

Бугун мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари, Республика ва шаҳар “Нуроний” жамғармаси, Республика ва шаҳар “Маҳалла” жамғармаси, Республика ва шаҳар “Оила” маркази раҳбарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхоналар вакиллари ҳамда туманда истиқомат қилаётган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Печать 06 Июль 2018 Ўқилди: 521


“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 293
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар