poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Сувни Эзозланг, Қадрланг Уволи Тутмасин!
Фотогалерея
Видеогалерея
Сувни эзозланг, қадрланг уволи тутмасин!

Ҳаммамизга маълумки сув бўйида ҳаво бошқа жойларга нисбатан салқин ва ёқимли бўлади. Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда Фавқулотта вазиятлар бошқармаси ходимлари шаҳримиздан оқиб ўтувчи анҳор бўйларини кўздан кечирдилар.

  

  

Пойтахтимиздан оқиб ўтувчи анҳор ва каналлар атрофида бир биридан тартибсиз, ноқонуний қурилмаларни кўриб, уларга қарши чора кўриш режаларини кўриб чиқдилар. Гўёки сув атрофини обод қиламиз дея ўз фойдаларига хизмат қилдираётганликларига гувоҳи бўлдик. Аслида эса бу  ҳудудларда сув атрофини халқ келиб сайр қилиши, сувнинг сокинлиги ва салқинлигидан ором олиши учун кўркам манзилга айлантириш ишлари бошлаб юборилди.

  

Оқар сувлар бўйидаги деярли барча манзилгоҳлар ўзлаштириб олинган, ўз ҳолича қурилган, сувнинг ҳаракатланишига қарши тўсиқлар барпо этилган. Бундай ҳудудларнинг барчаси аҳолининг сайр қилиши учун доимо очиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Миллий қонунчилигимизга  кўра,  сув бўйида кафе, ресторан, дам олиш чойхоналари ёки бошқа турдаги объектларни қуришнинг ўз меъёрлари бор ва бундай иншоотларнинг ҳеч бирини  анҳор ёки каналларга туташ ҳолда қуриш мумкин эмас.

  

Шу жиҳатдан сув бўйида ноқонуний иншоотларни барпо этганлар бу жой менинг мулким дея даъво қилишдан аввал қонунчилик билан танишишлари лозим.  Қонун устиворлиги албатта таъминланади. Шу маънода сув атрофида ноқонуний қурилмаларни бунёд этиб, бундан шахсий манфаати йўлида фойдаланаётганлар, сиз тез фурсатларда бундай қурилмаларингизни бузиб, атроф муҳитни тартибга келтирсангиз унга сарф бўлган хом ашёларни исроф қилмаган бўласиз. Ихтиёрий равишда бу ишни бажармасангиз буни тегишли ташкилотлар бажаришади. Фақат ундан сўнг сиз мулким деб келаётган бино ва иншоотлару  улардаги ҳеч бир буюм сиз учун яроқли бўлмайди. Ноқонуний иншоотлардан озод бўлган  анҳор ва каналлар атрофи  том маънода кўркам манзиллар, хушҳаво гўшаларга айланади. Бу билан аҳолининг сув атрофида сайр қилиши учун керакли шароитлар яратилади ҳамда оқар сувларга турли чиқиндилар оқизилишининг олди олинади. Шу борадаги қилинаётган эзгу ишларимизда шаҳримиз аҳолисини бирдамликка, ташаббускорликка чорлаб қоламиз!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Печать 04 Июль 2018 Ўқилди: 370


“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 320
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар