poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Ҳунари, Тадбиркорлиги Туфайли Дунё Кезаётган Аёл
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳунари, тадбиркорлиги туфайли дунё кезаётган аёл

Ота-боболаримиз азалдан касбу ҳунарга эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритишга одатланган. Аждодларимиз ҳунари ҳисобидан рўзғор тебратиб, ўз оиласини, эл-юрт манфаатини таъминлаб келган. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ноёб ва эзгу фазилатдир.

Орада унутилай деб қолган бу фазилатлар қайта кўз очиши учун кейинги йилларда соҳага эътибор кучайди. Бу миллий ҳунармандчилик тараққий этиб, зардўзу каштачилар, ёғоч ўймакорлиги усталари нафақат маҳаллий, балки дунё бозорида муносиб ўрин эгаллаётганида ҳам намоён бўлмоқда.

Пойтахтлик Моҳира Султонова бундан саккиз йил олдин каштачиликка қизиқиши туфайли иш бошламоқчи бўлганида қўлида айтарли пули йўқ эди. Ўйлаб-ўйлаб, охири тилла тақинчоқларини ломбардга топшириб, гаров эвазига шу ердан маблағ олди.

Ўзи истиқомат қиладиган Юнусобод тумани Кулолқўрғон маҳалласида кичик ҳунармандчилик устахонасини очди. Бежирим кашталар, миллий кийим-кечаклар, оёқ кийимлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлай бошлади. Унинг бетакрор ижод намуналари маҳалладош аёлларни ҳам қизиқтириб қолди. Бир нечтаси Моҳирага шогирд тушди.

Моҳиранинг моҳир қўллари билан яратилган миллий маҳсулотлар тез орада оғизга тушди. Буюртма ва талаблар кўпайиб борди. Шу тариқа қўл меҳнатининг нодир намуналари миллий маҳсулотлар кўргазма залларини ҳам безади. 

– Кўргазма-савдолар маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорига чиқишида муҳим роль ўйнади, – дейди М.Султонова. – Шу пайтгача Хитой, Россия, Туркия, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлатларда бўлиб, маҳсулотларимни намойиш қилдим. Кўплаб мухлислар ва мижозлар орттирдим. Жорий йилда Озарбайжонга навбатдаги сафаримиз давомида шу давлатда дўкон очиш таклифи тушди. Биз буни бажонидил қабул қилдик. Май ойида эса дўконимиз фаолият бошлади.

Ҳозирги кунда фарзандлари, шогирдлари билан йигирмадан зиёд турдаги каштачилик маҳсулотлари ишлаб чиқараётган аёлнинг эндиги мақсади – Европа бозорларини забт этиш. У махсус таклиф асосида Германия ва Бельгия бозорлари учун маҳсулотлар тайёрлаш билан банд.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорида меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштирига эътибор қаратилгани ҳунармандларга бўлган эътибор намунаси бўлди.

– Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир оилани тадбиркорликка рағбатлантиришга қаратилган қарори халқимизнинг ҳаётини янада фаровонлаштиради, – дейди ҳунарманд аёл. – Зеро, "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилаларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун барча чоралар кўрилмоқда. Мазкур ҳужжатда ҳунармандчилик алоҳида тилга олингани, соҳани ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратилиши бизни беҳад қувонтирди. Имтиёзли кредитлар ажратилиши, амалий ёрдам кўрсатилиши ҳар бир юртдошимизга берилган катта имкондир.

Шу пайтгача якка тадбиркор сифатида фаолият юритиб келган Моҳира бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш ниятида. Кредит олиб, фаолиятини кенгайтириш, кўпроқ хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ўз маҳсулотларини доимий асосда сотишга мўлжалланган галерея ташкил этишни мақсад қилган.

Норгул Абдураимова, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/unari-tadbirkorligi-tufayli-dunye-kezayetgan-ayel-12-06-2018

12.06.2018



Печать 12 Июнь 2018 Ўқилди: 212


Бугундан бошлаб автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди
Ёзги таътил мароқли ўтмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 302
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар