poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Ёшлар Масаласида Халқаро Ҳамкорлик Кенгаймоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшлар масаласида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкентда "Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этиш учун келган БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Жаятма Викраманаяке бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлди.

Меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати хусусида сўзлаб берилди. Делегация аъзолари Парламент қуйи палатасининг фаолияти билан танишди.

Делегация вакиллари Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинганига алоҳида эътибор қаратди. Бу Ўзбекистоннинг ёшлар масаласига жиддий ёндашишини англатади.

Бугунги кунда ер юзи аҳолисининг 2 миллиарддан кўпроғини ёшлар ташкил этмоқда. Бу эса, уларнинг муаммолари, ўй-хаёллари ва орзу-умидлари билан жиддий шуғулланиш нақадар муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади. Мулоқот давомида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунчилик базаси, уларга яратилган кенг имкониятлар хусусида сўз борди. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ролини ошириш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилгани ва унинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

– Ўзбекистонда ёшлар масаласига, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганига, имкониятлар яратилганига гувоҳ бўлдик, – дейди Ж.Викраманаяке. – Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ҳамда Циндао шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ёшлар масаласига доир илгари сурган ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистонда ёшларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган. Бу ўзбек ёшларининг дунё миқёсида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишини таъминлашга заминдир.

Гўзал Сатторова, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/yeshlar-masalasida-khal-aro-amkorlik-kengaymo-da-12-06-2018

12.06.2018



Печать 12 Июнь 2018 Ўқилди: 218


Бугундан бошлаб автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди
Ёзги таътил мароқли ўтмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 241
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар