poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Доимий Комиссиялар Йиғилиши
Фотогалерея
Видеогалерея
Доимий комиссиялар йиғилиши

2018 йил 30 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилишлари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси  кун тартибига киритилган масалалар, жумладан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармасининг ва Молия бош бошқармасининг

2018 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти  ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳисоботи муҳокама этилди.

  

Шунингдек “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Чилонзор  туман ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хазматлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳридаги ижроси кўриб чиқилди.

Маълумки, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини  кучайтириш  юзасидан  зарур  чора-тадбирлар амалга  оширилди.

   

Мазкур ташкилотларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган мустаҳкам  қонунчилик  асослари  яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса бу борада янги босқични бошлаб  берди.

Ушбу Фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 25 майдаги  “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қабул қилган Қарори асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиясини тузиш ва тегишли регламент ҳамда низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Доимий комиссияларнинг қўшма йиғилишларида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Инагамов, Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Худайберганов, Ер ресурслари ва давлат кадастри Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ғ.Расулов, Чилонзор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Каримов, Соғлиқни сақлаш бош бошқамаси бошлиғи У.Эгамбердиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари У.Нарзулллаев ва бошқаларининг ҳисоботлари ва ахборотлари тингланди.

Йиғилишлар якуни бўйича доимий комиссиялар ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

31.05.2018

 



Печать 31 Май 2018 Ўқилди: 458


Бугундан бошлаб автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди
Ёзги таътил мароқли ўтмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 262
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар