poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Аёллар Журнали — «МЎМИНАЛАР» Нашрдан Чиқди
Фотогалерея
Видеогалерея
Аёллар журнали — «МЎМИНАЛАР» нашрдан чиқди

Юртимизда муборак Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир нашр – янги «МЎМИНАЛАР» журнали чоп этилди.

Аёл – мураббий, насллар давомийлигини таъминлашдек шарафли вазифага масъул зот. Муқаддас динимиз аёлнинг маънавий хазинасини бойитиш, уни маърифатга ошно қилиб, кўнглини меҳр жавоҳирлари билан тўлдиришга амр этади.

Шуни инобатга олиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида «МЎМИНАЛАР» журнали чоп этила бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг «Мукаррамлик насиб этсин!» табрик-мақоласи билан очилган журналда динимиз аҳкомлари, аёлларга хос ҳукмлар махсус рукнларда тушунарли баён этилган.

«Диний билимлар ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ҳардоим ҳаммамизга тўғри йўл кўрсатади. Муқаддас оилақўрғонини мустаҳкам сақлаб, фарзандларини ҳалолупок, инсоф-диёнатли, халқпарвар, ватанпарвар қилибвояга етказган, эрларини садоқат, меҳру оқибат, тадбиркорлигутежамкорлик билан қўллаб-қувватлаган момоларимиз,оналаримизнинг ҳаёти бу фикримизнинг исботидир.Зеро, Ислом дини таълимотларига амал қилибяшашни икки дунё саодати деб билган аждодларимиз ўззурриётларига диний таълим-тарбия берганлар.“Мўминалар” журнали, ўйлаймизки, ҳаммамиз учункутилган илму маърифат чашмаси, тарбиячи муаллима,чиройли фазилатлару яхши ибратлар мактаби бўлади. Унинг нишона сони – биринчи қадами қутлуғ ва хайрли оқибатларга дебоча бўлишини тилайман», дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоеванинг «Ҳаммамиз кутган журнал» сарлавҳали мақоласида.

Оилаларимиз чироғи ва чароғбони – мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз ҳақида Аллоҳнинг каломида нималар дейилгани, саҳармардонда уйғонган аёл қандай дуо-илтижо қилиши лозимлиги, аёллар фиқҳи, республикамиз бўйича юқори савияда ўтказилган Қуръон мусобақаларидан лавҳалар, мўминлар онаси – Хадича бинти Хувайлид (роҳияллоҳу анҳо)нинг ибратга тўла ҳаёт йўлларидан ўрнак олиб яшамоқчимисиз?

Динимизда маҳрнинг ҳукми қандай, куёв келинга қанча маҳр бериши керак; мўмина аёл фарзанд тарбиясида нималарга эътибор қаратиши зарур; пойтахтимизда фаолият юритаётган «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус билим юрти фаолияти сизни қизиқтирадими?

«Фолбинга борса нима бўлади?», Шайх Зиёвуддинхон ҳазратларининг авлодлари, сулолалари бугун қандай хайрли ишлар билан банд?

Ушбу саволларга «МЎМИНАЛАР» журналидан атрофлича жавоб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Қутлибека Раҳимбоева ҳам: «Мўминалар»нинг йўли Аллоҳнинг йўли, исломйўли, меҳр-муҳаббат йўлидир.Опа-сингилларимизни ўзсўзларинг, ўз кучинг биланана шундай йўлларга солишни, уларнинг қалби, руҳияти, оналиги, аёллигини яхшилик билан муҳофаза қилишнимақсад қилибсанки, ниятингйўлдошинг бўлсин!Поклик, ҳалоллик манзили, садоқат, саодат манзиллари сари сенга чин дилдан “оқйўл” тилайман “Мўминалар” журнали», деб ёзади мақоласида.

Мухтасар айтганда, янги нашр янги наслларнинг баркамол бўлиб улғайишида мўмина аёлларнинг салоҳиятини юкалтиришига туҳфадир. 

Толибжон Низомов,

«Мўминалар» журнали бош муҳаррири.

30.05.2018

http://uza.uz/oz/society/ayellar-zhurnali-m-minalar-nashrdan-chi-di--29-05-2018



Печать 30 Май 2018 Ўқилди: 434


Бугундан бошлаб автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди
Ёзги таътил мароқли ўтмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 254
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар