poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Тошкент Шаҳар Ҳокимлиги Маълум Қилади
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилади

 

Тошкент кўчаларида жорий йилнинг 13 май куни ёққан ёмғири пойтахт марказию, чекка ҳудудларда ҳам  каттаю кичик кўлмаклар ҳосил қилиб, транспорт воситаларининг ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирди. Савол туғилади, нима сабабдан бундай ҳолат юзага келади, уни бартараф этиб бўлмасмикин? Бунинг сабаблари кўп. Масалан ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра бунёд этилувчи барча объектларини кузатган бўлсангиз коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароитлар етарли бўлишига эришилишдан ташқари ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига  мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига  мўлжалланган қувирлар кўмиб юборилгани кузатилган. “Қош қўяман деб, кўзни чиқарди” деган мақолни айнан шундай ҳолатга нисбатан ишлатсак ўринли бўлади. Негаки, улар гўёки атрофни обод қилган, лекин шу билан шаҳар инфратузилишига сезиларли зиён етказган.

Юртимизда хусусан пойтахтимизда баҳор ва куз ойларида ёғингарчилик кўп кузатилишини инобатга олсак, айни шу даврда баъзилар томонидан қилинган ўзбилармонликдан кўпчилик азият чекади. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг хақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган холатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади ва қўлланади.

Йўл қуришу таъмирлаш ҳам савобли ишдир, шундай экан, ёғингарчилик кузатилганда сув тошқинларидан азият чекмаслик учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан бирга ҳамжиҳатликда пойтахтимиз фуқаролари, бу табиат ҳодисасини бартараф этиш чорасини кўришимиз лозим. Пойтахтимизни янада обод қилишга барчамиз  ўз хиссамизни қўшайлик!

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

14.05.2018, 11:00



Печать 14 Май 2018 Ўқилди: 709


Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!
Сайтда фойдаланувчилар сони: 211
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар