poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Арзон Кўп Қаватли Уйлардан Квартира Сотиб Олишдаги Фирибгарликлар Миш-Мишми Ёки Ҳақиқат?! Прокуратура Ойдинлик Киритди
Фотогалерея
Видеогалерея
Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-мишми ёки ҳақиқат?! Прокуратура ойдинлик киритди

Сўнгги пайтларда янги қурилаётган уйларни сотиб олиш жараёнида турли қинғир йўллардан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу гаплар қанчалик асосли ёки асоссиз? Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуаси мазкур масала юзасидан ЎзА мухбирига маълумот берди.

– Тошкент шаҳрида қурилаётган уй-жойларни тақсимлашда айрим қонунбузарликлар учрагани билан боғлиқ хабарларда жон бор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова. – Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурилаётган арзон уй-жойларни тақсимлаш жараёнини ўрганишга оид текшириш ўтказилди. Бу жараёнда Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида расмий ҳужжатларни сохталаштириш, яъни иш жойи ва ойлик маошига оид ҳужжатларда ёлғон маълумотлар акс эттириш каби ҳолатлар аниқланди. 

Жумладан, Шайхонтоҳур, Чилонзар ва Яккасарой туманларида бу борада мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Тегишли комиссиялар масъуллари уй-жой ажратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани тўлақонли бажармаган. Миробод туманида уй-жой ажратиш билан боғлиқ аризаларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган. 

Айрим шахслар фуқароларга арзон кўп қаватли уйлардан квартира олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан пулини олган. 

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

10.01.2018

http://uza.uz/oz/society/yangi-uy-sotib-olishdagi-firibgarliklar-mish-mishmi-yeki-a-i-10-01-2018



Печать 10 Январь 2018 Ўқилди: 1734


АКТ бизнесини ривожлантиришга бағишланган маслаҳатлашувлар
"BankExpo – 2018": Молия-банк ислоҳотларининг янги даври
Сайтда фойдаланувчилар сони: 191
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

13.04.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

46

 

51

 

282

 

671

 

180

 

Ижродаги мурожаатлар

 

6

 

2

 

63

 

95

 

37

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

40

 

48

 

205

 

475

 

143

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

1

 

14

 

101

 

21

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар