poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Геология-Суратга Олиш, Қидириш, Геодезия Ва Бошқа Қидирув Ишларини Амалга Оширишга Рухсатнома Бериш
Фотогалерея
Видеогалерея
Геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Қарори

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 247-модда; 2010 й., 52-сон, 510-модда; 2011 й., 43-44-сон, 461-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда, 45-сон, 512-модда; 2014 й., 30-сон, 366-модда, 52(I)-сон, 641-модда; 2016 й., 46-сон, 529-модда)

LexUZ шарҳи

Мазкур ҳужжатда кўрсатилган конларни ишга тушириш тизимини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек конларни қидириш ва разведка қилиш ҳамда углеводородларни қазиб олиш, углеводородларни сақлаш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

корхоналар ва ташкилотлар томонидан кон ажратиш далолатномаси асосида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун, шунингдек ишларни давлат рўйхатидан ўтказиш асосида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун илгари олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли равишда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларга қайтадан расмийлаштирилиши лозим;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олиш учун кўриб чиқилаётган ва янгидан берилган буюртманомалар Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга қатъий мувофиқ равишда ўрнатилган умумий тартибда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ой муддатда корхоналар ва ташкилотларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсатномаларнинг қайтадан расмийлаштирилиши ва уларга белгиланган намунадаги тегишли лицензиялар берилишини таъминласин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олмасдан туриб фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик устидан доимий назоратни амалга оширсин.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 7 июнь,

ПҚ-649-сон

 

Давоми ...

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕР КОДЕКСИ

 

 



Печать 05 Май 2017 Ўқилди: 1081


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 327
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар