poytaxt.uz Poytaxt.Uz - Тадбиркорлик Фаолияти Ҳақида Қисқача Тушунча
Фотогалерея
Видеогалерея
Тадбиркорлик фаолияти ҳақида қисқача тушунча

Тадбиркорлик фаолияти ҳақида қисқача тушунча

“Тадбиркор” деганда даромад олиш мақсадида,  масъулиятни зиммасига олган ҳолда,  жамиятга фойда келтирувчи бирон-бир иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган шахс тушунилади. 
“Бизнес” ва “тадбиркорлик” тушунчаларининг моҳияти бир хил.  Бизнес-тадбиркорлик иқтисодий категория бўлиб,  у хўжалик юритиш усули,  иқтисодий фаолият туридир.  Тадбиркорлик субъектлари турличадир:  улар-якка хусусий тадбиркорлар,  жисмоний шахслар,  корхоналар,  ташкилотлар,  улар номидан иш юритувчи юридик шахслар,  ҳиссадорлик жамиятлари,  жамоалари,  шунингдек давлат корхоналарини тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган бўлса субъекти бўлиши мумкин.  Аммо давлатнинг тадбиркорлигининг тартиби ва унга амал қилиниши назорати билан шуғулланувчи ташкилотлари,  ходимлари тадбиркорлик субъекти бўла олмайди.  Чунки даромад олиш учун сармоядан фойдаланиш имкониятига эга бўлганлар тадбиркорликнинг реал субъекти бўла оладилар.  Тадбиркорлик фаолияти билан шуъгулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати мавжуд бўлиб,  у Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган. 
Тадбиркорнинг қандай вазифани бажаришига йўналганлигига кўра ишлаб чиқаришни бошқариш,  молиялаштириш,  воситачилик,  тижоратчилик,  турли хизматлар кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш кўринишида бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик тўғрисидаги қонунига биноан тадбиркорлик фаолиятининг қуйидаги шакллари мавжуддир: 


•    якка тартибдаги хусусий тадбиркорлик фаолияти;
•    ёлланма меҳнатни жалб этишга асосланган хусусий тадбиркорлик фаолияти;
•    ширкатчилик асосидаги тадбиркорлик;
•    жамоа тадбиркорлиги; 
•    давлат тадбиркорлиги;
•    аралаш тадбиркорлик-юридик шахс ҳамда фуқаролар томонидан мол-мулкни қўйиш йўли билан олиб борилади. 
•    тадбиркорликнинг ташкилий шакллари ғоят хилма-хил бўлиб,  уларнинг биронтаси ҳам муваффақиятга олдиндан кафолат бермайди. 
•    тадбиркорликнинг қайси шаклини танланишига қуйидаги омиллар таъсир этади: 
•    ишни осон бошлаш имконияти;
•    уни бошлашда дуч келадиган қонун-қоидалар: 
•    ишнинг пул билан таъминланиши;
•    ишнинг ҳажми ва миқдори;
•    тўланадиган солиқлар ставкалари. 
 
Якка тадбиркорлик
Агарда ишни бир шахснинг ўзи ташкил этиб олиб борса,  у якка хусусий тадбиркор ҳисобланиб,  мулкка ёлғиз ўзи эгалик қилади ва тушган даромадни бир ўзи ўзлаштиради. 
Афзалликлари
1) тадбиркор ўз фаолиятини ҳеч бир шартномасиз,  фақат ўз қарорига кўра бошлаши мумкин;
2) ҳеч бир юқори кенгашга боғлиқ бўлмай қарор қабул қилади;

3) у фақат ўз қарорига жавоб беради ва шунга асосланиб иш тутади; 

4) корпорациялардаги каби вақти-вақти билан ҳеч кимга ҳисобот бермайди;
5) ўз фаолиятини ҳоҳишига кўра истаган жойда амалга оширади.     

Камчиликлари

1) беҳисоб шахсий масъулиятни ўз зиммасига олади; 
2) иши барбод бўлса,  мол-мулкини бутунлай йўқотиши мумкин;
3) у шерикчиликнинг қўшимча маблағига суяна олмайди;
4) аксия ёки бошқа қимматли қоғозлар чиқариб сотиш каби молиявий усуллардан фойдалана олмайди;
5) унинг фаолияти фақат ўзига боғлиқ бўлиб меҳнатга қобилияциз бўлиб қолса,  ишлари сусайиб чекланиб қолади,  вафот эца умуман тўхтайди;
6) шундан келиб чиқиб бошқа компаниялар у билан иқтисодий алоқани истамайроқ амалга оширадилар. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик шаклига этикдўз,  репетитор,  тикувчи кабилар мисол бўла олади.  
Ширкат
Икки ва ундан ортиқ кишининг фойда олиш мақсадида келишув (шартнома) асосида ўз маблағларини бирлаштирган ҳолдаги тадбиркорлик фаолияти шаклидир. 
 

Ширкатлар иккита кўринишга бўлинади: 
1.     тўла ёки оддий ширкатлар - тўла ширкатда унинг барча аъзолари тенг ҳуқуққа эга бўладилар. 
2.     масъулияти чекланган ширкатлар - масъулияти чекланган ширкатда унинг бир аъзоси  тўла ҳуқуққа эга бўлиб,  қолганларнинг ҳуқуқлари чекланган бўлади ва ширкатнинг қарзлари учун жавобгар бўлавермайди,  молиявий ҳужжатларга ҳам имзо қўя олмайди. 
Ширкатнинг ҳуқуқий асоси унинг аъзолари ўртасида тузилган битим ҳисобланади ва у қуйидаги бандлардан иборат бўлади: 
•    ҳар бир ҳамкорнинг ваколати; 
•    битимнинг муддати;
•    ҳар бир аъзонинг умумий ишга қўшган маблағлари ҳажми (айрим ҳолларда баъзи аъзолар маблағ қўшмай интеллектуал билимлари ҳисобидан баҳоланиб улуш олишлари мумкин). 
•    уюшма маблағидан ҳар бир аъзонинг олиши мумкин бўлган аниқ,  белгиланган пул ҳажми;
•    амалга оширилиши зарур бўладиган молиявий тартиби баёни; 
•    янги ҳамкорлар (аъзолар) қабул қилиш тартиби;
•    ширкатни тарқатиб юбориш тартиби. 
Ширкат ўзи ишлаб чиққан низом асосида фаолият юритади.  Ширкатнинг ҳам афзаллик ва камчилик томонлари мавжуд: 
Афзалликлари 
1) молиявий жиҳатдан якка эгалик фирмага нисбатан анча кучли бўлади; 
2) ҳаракатдаги тезкорлиги; 
3) менежерликда қўшимча имкониятига эга,  яъни аъзолари бир-бирини камчилигини тўлдирган ҳолда бирлашадилар.   

1) ширкатнинг ҳар бир аъзоси бошқа шеригининг хатти-ҳаракати учун жавобгар бўлади; 
2) шериклар ўртасида ўзаро ишончсизлик пайдо бўлиши мумкин; 
3) ширкат омадсизликка учраса ва бирон аъзосининг маблағи қарзни тўлашга этмаса,  бошқа аъзолари тўлашлари шарт бўлади; 
4) ширкат аъзолари шахсий жиҳатларининг жуда катта аҳамиятга эгалиги. 

Масъулияти чекланган жамиятларга “Чарқ Кредит”,  “Beeline” ва “Артфам Инвест” каби масъулияти чекланган жамиятлари мисол бўла олади.   
Жамоа (корпорация) шаклидаги ширкат
Бу шаклдаги корпорациялар (инглиз тилида публиc cомпанй дейилади) якка шахслар,  муассасалар,  ташкилотлар,  корхоналар хоҳишлари ва ўзаро келишувлари асосида бирон мақсадни кўзлаб тузилган тадбиркорлик фаолияти.  Унда хўжалик фаолияти ҳиссадорларнинг аксия ёки пайчилик шаклидаги қўшган маблағлари асосида ташкил этилади. 
 Корпорациянинг афзаллиги: 
•    муддациз равишда фаолият кўрсатиши мумкин; 
•    корпорация синган тақдирда уни бошқарувчилар ўз мол-мулкидан ажралиб хонавайрон бўлмаслиги мумкин. 
•    бир вақтда турли-туман соҳаларда баравар фаолият юрита олиши мумкин. 
Жамоа корпорацияларига “Apple”,  “Google” ва “Microsoft” каби корпорациялар мисол бўла олади. 
Тадбиркорликнинг асосий мақсади-фойда олиш.  Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ,  олинадиган фойда миқдори чекланмайди.  Тадбиркор олган фойдасини мустақил,  ўз хоҳишига кўра ишлатиш ҳуқуқига эга. 
Тадбиркорлик хатти-ҳаракатлари туфайли кимгадир моддий ёки маънавий зарар этказган бўлса,  у бунинг учун мулкий жавобгар ҳисобланади.  Шунингдек,  тадбиркор ўз фаолиятида бошқа хўжалик юритувчи шахс билан шартнома асосида муносабатга киришади.  Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартларига мувофиқ у мулкий жавобгар бўлади.  Демак,  тадбиркор бошқа субъектга зарар этказган ҳисобланади. 
Шундай қилиб,  тадбиркорлик ҳар томонлама фаолият турлари бўлиб,  ўз ичига янги товарларни ишлаб чиқариш,  янги технологияни жорий этиш,  товарларни сотиш учун янги-янги бозорларга кириб бориш,  янги истеъмолчилар доирасини кенгайтириш,  янги ишлаб чиқаришга янги ресурсларни,  маблағ билан таъминлаш манбалари ва шаклларини жалб қилиш,  ташкилий-бошқарув янгиликларини ўтказиш,  янги шерикчилик муносабатлар,  шу жумладан,  халқаро муносабатларни шакллантиришни ўз ичига олади. 

Шу қаторда тадбиркорликга оид қисқартма сўзлар бўйича тўҳталиб ўтамиз.

 

КТУТ (ОКПО) - Корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи

СТИР (ИНН) - Солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақами

ХХТУТ (ОКОНХ) - ҳалқ ҳўжалиги тармоқлари умумдавлат таснифлагичи

ИФТУТ (ОКЭД) - иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи

ТҲШТ (ОПФ) - ташкилий - ҳуқуқий шакллари таснифлагичи

МШТ (КФС) - мулкчилик шакллари таснифлагичи

МҲОБТ (СОАТО) - маъмурий - ҳудудий объектларни белгилаш тизими

ДБИБТ (СООГУ) - давлат бошқаруви идораларини белгилаш тизими

 

 



Печать 23 Январь 2017 Ўқилди: 1372


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 186
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар