Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясини чақириш тўғрисида

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ, 2018 йил 10 июль куни соат 15.00да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси  бўлиб ўтади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

-халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида бўлиб ўтган депутатлар сайлови якунлари тўғрисида;

-Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижроси, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича 2018 йил иккинчи чорак якунлари тўғрисида;

-Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

-Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги бўйича 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

-Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бюджети ижроси, шунингдек, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари бўйича 2018 йил иккинчи чоракдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи  тўғрисида;

-Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида ва бошқа масалалар.

07.07.2018



Печать 09 July 2018 Ўқилди: 467